МАГНИТ ДИСК

МАГНИТ ДИСК — иккала томонига магнит хоссали қатлам қопланган бикр алюминий ёки эгилувчан пластмасса диск. Диаметри — 0,18—1,2 м, қалинлиги — 2,5—5 мм. Магнит диск айлантирилганда ахборотлар унинг сиртига концен-трик йўлчалар тарзида ёзилади. ЭҲМ, ахборот-излаш ва б. маълумотларга ишлов берувчи автоматик тизимларда маълумотларни магнитловчи элтувчи бўлиб хизмат қилади. Бикр Магнит диск пакет қилиб ёки 4 — 6 тадан набор қилиб тузилади; 1 пакетнинг сиғими бир неча Г байт. Эгилувчан Магнит диск биттадан дискеталарга жойлаштирилади; 1 дискета сиғими 0,1—1 М байт.