МАГНИТ БЎРОНЛАРИ

МАГНИТ БЎРОНЛАРИ — компас магнит милининг сурилишини қўзғатувчи Ер магнит майдонининг кескин ўзгариши. Магнит бўронлари бир вақтда Ер юзининг катта ҳудудларида, баъзан бутун Ер юзида кузатилади. Магнит бўронлари, кўпинча, тун вақтига тўғри келади. У, одатда, қутбий ёғду, момақалдироқ, зилзила пайтида содир бўлади ва ҳар 11 йилда кузатиладиган Қуёш фаоллигининг кучайиши даврида тез-тез такрорланиб кучли ўтади.