МАГНИТ БАРАБАН

МАГНИТ БАРАБАН — сиртига магнит хоссали қатлам қопланган цилиндр шаклидаги қурилма. Электр двигатель, цилиндр, ўқ, станина (асос)дан иборат. Магнит барабанга ахборотлар магнитик ёзиш усулида киритилади. Цилиндр айланганда ахборотлар унинг айланаси бўйлаб магнит қатламга йўлчалар тарзида ёзилади. Цилиндрнинг диаметри 0,1-0,5 м, уз. 0,3—0,7 м бўлади. Магнит барабан электрон ҳисоблаш машиналари (ЭҲМ)нинг хотира қурилмаларида ишлатилади.