МАГНЕТРОН

МАГНЕТРОН [магнит ва (элек) трон] — ўта юқори частотали электромагнит тебранишларни генерациялайдиган электровакуум асбоб; электронлар доимий магнит ва электр майдони билан ўзаро таъсирлашганда содир бўлади. Кўп резонаторли оддий Магнетроннинг асосий қисмлари электронлар чиқарадиган катод ва электрик ҳажмий резонаторлap бўлган аноддан иборат. Магнетроннинг тебраниш системасида 8 дан 40 тагача резонатор бўлиб, улар анод тешиги атрофида симметрик жойлашган. Ҳар қайяси резонатор катод жойлашган марказий тешик б-н тирқиш орқали боғланган. Резонаторлар ҳалқасимон тебраниш системасини ҳосил қилади. Бир ёки бир неча резонаторни силжитиб, частота ўзгартирилади. Резонатор ҳосил қилган ўта юқори частотали электр майдони билан тормозланган электронлар майдонга энергия бериб, ўта юкрри частотали электромагнит тебранишларни кучайтиради. Магнетроннинг иш диапазони 0,5 дан 100 Гц гача, ф. и. к. 0,8 гача. Иш тарзига кўра, Магнетрон узлуксиз ва узлукли хилларга бўлинади. Узлуксиз Магнетрон ларнинг қуввати бир неча Вт дан ўнларча кВт гача, узлукли Магнетрон ларники 10 Вт дан 5 МВт гача. Магнетрон радиолакацион стяларда, рўзғорда ишлатиладиган печлар ва б. да фойдаланилади (яна қ. Электрон лампа, Электровакуум асбоблар).