МАГНАЛИЙ

МАГНАЛИЙ — асосий легирловчи элемент магний (1 — 3%) бўлган алюминий кртишмалари. Яхши пайвандланади, коррозиябардошлиги (занглашга чидамлилиги) ва пластиклиги юқори. Магналий куйма ва деформацияланадиган лист кўринишида ишлаб чиқарилади. Куйма Магналийдан (Mg — 4 — 13%) шаклдор қуймалар қуйишда фойдаланилади. Деформацияланадиган (болғаланувчан) Магналийдан (Mg — 1 — 7%) сим ва б. материаллар тайёрланади.