МАГМАТИК КОНЛАР

МАГМАТИК КОНЛАР — таркибида кимматли минераллар бўлган асосли ва ишқорли магманинг совиб қотиши натижасида Ер қаърида шаклланган фойдали қазилмалар уюми. Бу уюмлар турли шаклларга эга ва уларга яқин магматик тоғ жинслари орасида ётади. Совиётган магмада қимматли минералларнинг тўпланиши турли сабабларга асосланади. Магма совиётганда ўзаро аралашмайдиган икки хил суюкликка ажралади, улардан бири фойдали қазилма моддаларидан иборат бўлади. Бу жараён ликвация деб аталади ва у ликвацион конларни хрсил бўлишига олиб келади. Буларга сульфидли мисникель рудалари мисол бўлади. Магма кристалланишида қимматли минераллар бошқа минераллардан олдинроқ ажралиб чиқиб магматик резерваур тубига чўкади ва сегрегацион конларни юзага келтиради. Буларга хром, титан, темир рудаларининг кичикроқ конлари мансуб.

Магматик конлардан темир, титан, ванадий, хром, платинасимонлар, мис, никель, кобальт, апатит, олмос, ниобий, цирконий конлари муҳим аҳамиятга эга.