МАГМА

МАГМА (юн. magma — қуюқ бўтқа) — таркиби, асосан, силикатдан иборат оташ-оловли суюқ масса, Ер пусти ёки юқори мантияда вужудга келади ва совиганда магматик тоғ жинсларини ҳосил қилади. Камдан-кам ҳолда магматик эриган жинсларда силикат булмайди (мас, Шарқий Африка вулканлари). Магма — ўзаро боғлиқҳолда юзага келган куп сонли кимёвий элементларнинг мураккаб эритмаси, улар орасида Si, A1, Fe, Mg, Ca, Na, К, О, S, CI, F асосий уринда. Баъзан Магмада бир неча процентгача учувчи компонентлар, асосан, сув, озроқ углерод оксиди, водород сульфид, фтор, хлор ва б. бўлади.

Вулкан отилган жойларда Магма ер устига чиққач, лава кўринишида оқади, вулкан бўғзида экструзив уюм ҳосил қилади ёки газ аралаш кул куринишида отилади. Кул ёндош жинслар синиқлари ва чукинди жинслар билан аралашиб ҳар хил туфларни ҳосил қилади. Чуқурликда совиган магматик массалардан шакли ва ўлчами ҳар хил (баъзан горизонтал кесими бир неча минг км2) булган интрузив жисмлар вужудга келади. Ер юзасига оқиб чиқадиган вулкан тоғ жинсларининг аксари кисми базальтдан, чуқур қисми эса гранитдан иборат. Геолог олимлар турли магмик жинсларнинг Ер юзида тарқалишини ўрганиб, уларни типларга ажратишни таклиф қилдилар. Дастлаб М. Ер қаърида узлуксиз қобиқ ҳосил қилган деб ҳисобланар эди. Лекин геофизик тадқиқотлар М. Ер пўстининг ҳар хил таркибли ва чуқурликдаги қисмида вақт-вақти билан алоҳида ўчоқлар ҳосил қилишини кўрсатади. Гранит ва базальт М. ларидан ташқари камёб, мақаллий Магмалар хам мавжуд деб тахмин қилинади. Магма табиатини аниқлашда Ер пўсти ва юқори мантиянинг геофизик тадқиқотларидан олинган маълумотлар муҳим аҳамиятга эга.

Турли таркибли Магма хар хил физик хусусиятларга эга, бу т-ра ва учувчи компонентларга ҳам боғлиқ. Базальт таркибли Магманинг ёпишқрқлиги кам, шу боис лава оқимининг тезлиги катта (соатига 30 км гача). Нордон таркибли Магма анча ёпишқоқ, шунинг учун портлаб отилади. Магма т-раси ҳар хил (900—1250°) бўлади. Гранитли Магма т-раси 600° га тушгунча қотмайди.

Магма ҳосил бўлган шароитдан бошқа шароитга ўтгач, эволюцияга учраб ўз таркибини ўзгартириши мумкин. Магма дифференциацияланади, бунда бир Магма ҳисобига бир неча Магма вужудга келади. Магманинг эволюция жараёнини аниқлашда кристалланишда минералларнинг ажралиш кетма-кетлиги муҳим. Америкалик петролог Н. Боуэн тадқиқотларига кўра, Магма кристалланганда дастлаб камёб (акцессор) минераллар, сўнгра магнезиалтомирли силикатлар ва б., охирги жараёнда эса биотит, ишқорли дала шпатлари ва кварц ажралади. Бироқ Магманинг кристалланишида бир хиллик йўқ.

Магма даги фойдали компонентлар унинг кристалланиш жараёнида айрим жойларида тўпланиб эндоген конларни ҳосил қилади. Баъзи рудали минералларнинг (хром, титан, никель, платина), шунингдек, апатитнинг кристалланиш жараёнида алоҳидаланишидан магматик конлар вужудга келди. Магма таркибидаги учувчи компонентлари ҳисобига интрузивлар шаклланишининг охирги босқичларида рангли, камёб ва қимматбахр металлар ҳамда темирнинг гидротермал, грейзенли, скарнли ва б. конлари ҳосил бўлади деб тахмин қилинади.