МАГИСТРАТУРА

МАГИСТРАТУРА (лот. magistratus — бошлиқ) — 1) Қад. Римда давлат лавозими;

2) айрим давлатларда суд маҳкамалари тизими;

3) кўп давлатларда олий таълим босқичи;

4) Ўзбекистонда аниқ мутахассислик бўйича фундаментал ва амалий билим берадиган, бакалавриат негизида таълим муддати камида 2 й. давом этадиган олий таълим. Магистрлик дастурини тугаллаб, илмий ёки илмий техникавий мазмундаги магистрлик диссертациясини ҳимоя қилгандан сўнг, битирувчиларга давлат малака аттестацияси якунларига кўра магистр даражаси берилиб, уларга давлат томонидан тасдиқланган намунадаги, касбҳунар ва илмий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган диплом топширилади. ЎзРда Магистратурани биринчи марта 2001 й. 1828 киши битириб чиқди.