МАГИСТРАТЛАР

МАГИСТРАТЛАР (лот. — magistrate — бошлиқ) — Қад. Римдаги давлат лавозими. Республика ўрнатиш даврида пайдо бўлган (мил. ав. 6-а. нинг охири). Олий Магистратлар (диктатор, децемвирлар, консуллар, преторлар, цензорлар) ва қуйи Магистратлар (халқ трибунлари, эдиллар, квесторлар ва б.) ларга ажратилган. Олий Магистратлар юқори ҳокимиятга эга бўлишган, уларнинг мулозими бўлган. Қолганлари эса ўз мажбури-ятлари доирасида фармон чиқариш ва жарима солиш ҳуқуқига эга бўлишган.