МАГИСТРАЛЬ

МАГИСТРАЛЬ (лот. magistalis — раҳбарлик қилувчи, бош, асосий) — 1) асосий йўналиш, йўллардаги асосий линия (т. й. магистрали, сув магистрали); 2) электр тармоғи, телеграф ва телефон алоқадаги асосий кабель, сим;

3) суғориш тармоғида сув ҳавзаси, даре, каналлардан суғорилган ерларга сув оқадиган асосий тақсимлаш канали;

4) канализация, водопровод ёки газ тармоғидаги асосий қувур;

5) катта шаҳарлардаги серқатнов кенг кўча.