МАГАЗИН

МАГАЗИН — 1) ўлчовлар М. и — маълум аниқликдаги махсус танланган ва электр катталикларнинг умумий ўлчовлар корпусига жойлаштирилган комплект. Қаршиликлар Магазини (изоляцияланган манганин симли ғалтак), сиғимлар Магазини (электр конденсаторлар), индуктивлик М. и (индуктивлик ғалтаклари) кенг қўлланилади. Магазинни ўлчаш схемасига киритиб ва керакли комбинацияда улаб, схемада юқори аникликдаги электр катталик ростланади; ўлчовлар Магазин ўлчаш схемаларидаги қаршилик, сиғим ва индуктивликни ўзгартириш ёки ростлаш учун лаб. ва цехларда ишлатилади;

2) машина, механизм, автомат станоклардаги бир хил элементлар турадиган қути. Mac, фотоаппарат М. и;

3) босмахона шрифтлари турадиган мослама (ҳарфлар Магазини);

4) автомат қуроллар (пистолет, пулемёт ва б.) да патронларни жойлаштириш учун хизмат қиладиган кути, диск, барабан ёки мослама.