МАГАДҲА

МАГАДҲА — Қад. Ҳиндистондаги тарихий вилоят ва давлат; ҳоз. Жан. Биҳарнияг бир қисмида жойлашган. Магадҳанинг юксалиши мил. ав. 7-а. дан бошланган. Мил. ав. 6—5-а. ларда, Бимбисара ва Ажаташатру даврида Магадҳа қўшни давлатлар билан муваффақиятли урушлар олиб боргани туфайли анча кучайган. Магадҳа бир қанча энг муҳим давлат бирлашмалари, хусусан, Нандлар (мил. ав. 4-а.), Мауриялар (мил. ав. 4—2-а. лар) ва Гупталар (мил. 4—6-а. лар) империясининг негизини ташкил килган. Магадҳа қад. Ҳиндистоннинг энг йирик иқтисодий ва маданий маркази, шунингдек, илк буддизм ва жайнизм динлари тарқалган ҳудуд бўлган. 10-а. га келиб «Магадҳа» атамаси муомаладан чиққан.