МАГАДАН

МАГАДАН — РФдаги шаҳар, Магадан вилояти маркази. Охота денгизининг Нагаев қўлтиқчасидаги порт (Нагаево). Аҳолиси 121,6 минг киши (1998). Шаҳар корхоналарида кончилик асбобускуналари, ёқилғи аппаратураси ишлаб чиқарилади, кема, автомобиль, тракторлар таъмирланади. 42 саноат корхонаси, шу жумладан, қурилиш материаллари корхоналари, тикувчилик ф-каси, кўнпойабзал к-ти, ТЭЦ бор. М. да Узоқ Шарқ илмий марказининг Шимол биологик муаммолари ин-ти, Шим.-Шарқ комплекс илмий тадқиқот ин-ти, Шим.-Шарқ қ. х. зонал илмий тадқиқот ин-ти, Тинч океан балиқ хўжалиги ва океанография ин-ти бўлими мавжуд. Пед. ин-ти, политехника техникуми, тиббиёт ва мусиқа билим юртлари, 2 театр, телемарказ, музей ишлаб турибди. Авиа йўнадишлар орқали М. Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск ва б. шаҳарлар билан боғланган. Колима трактининг бошланғич пункти. Магаданга 1930-й. лар бошида асос солинган.