МАДУРЛАР

МАДУРЛАР — Индонезиядаги халқ (Мадура о. ва Ява о. нинг шарқий кисми). Умумий сони 10,8 млн. киши (1990-й. лар ўрталари). Тили индонез тилларига яқин мадура тили. Диндорлари — сунний мусулмонлар. Мадурлар чорвачилик (қорамол, йилқи, эчки), деҳқончилик (шоли, маккажўхори, боғдорчилик), ҳунармандлик, туз қазиб олиш, балиқчилик билан шуғулланади.