МАДУРАЙ

МАДУРАЙ, Мадура — Ҳиндистоннинг жан. қисмидаги шаҳар. Вайгай да-рёси бўйида, Тамилнад штатида. Аҳолиси 1,2 млн. киши (2001). Т. й. тугуни. Мамлакатнинг муҳим савдо ва йирик тўқимачилик (ип газлама, ипак газлама) саноати марказларидан. Ҳунармандчиликда қўлда газлама тўқилади, жез буюмлари ясалади. Қадимдан ёғоч ўймакорлиги билан машҳур.

Мадурай — қад. шаҳар. 2-а. дан Ҳиндистон жан. даги турли давлат ва султонликларнинг пойтахти бўлиб келган. Ўрта асрларда Мадурайда савдо-сотиқ ишлари, ҳунармандчилик жуда ривожланган, кўплаб меъморий иншоотлар қурилган. Шаҳар 17—18-а. ларда иклисодий инқирозга учраган ва хароб аҳволга келган. 20-а. дан Мадурай яна ривожлана бошлади. Меъморий ёдгорликларидан Шива ибодатхонасининг улкан мажмуаси (12 — 17-а. лар) бор. Унинг «Минг устунли зал»и, қалъа деворлари, миноралари, «Олтин нилуфар ҳовузи» ва б. қисмлари ҳамда Тируманаланайка саройи (17-а.) сақланган.