МАДРИГАЛ

МАДРИГАЛ (лот. matricale — она тилида айтиладиган қўшиқ) — Уйғониш даврида дунёвий вокал мусиқанинг асосий жанри. Италия (14-а.) да шеърий асар сифатида пайдо бўлган. 14 — 16-а. ларда Мадригал, одатда, ишқий, ҳазил-мутойиба, афсонавий ва б. мавзудаги 2—3 овозли вокал-чолғу, банднақорат шаклидаги қўшиқ бўлиб (Ф. Ландино ва б.), 16-а. дан кўпроқ лирик характердаги чолғулар жўрлигисиз ижро этиладиган 4—5 овозли полифоник мусиқа асарига айланган (А. Вилларт, Палестрина, О. Лассо ва б.). Кейинчалик Англия (Т. Морли, Ж. Уилби) ва Германия (Г. Шюц ва б.)да оммалашган. Етук намуналарига (К. Жезуальдо, К. Монтеверди) ҳиссий-ифода эркинлиги, бой мусиқийтасвирий воситалар, хилма-хил оҳанглар ёрқинлиги хосдир. 17-а. дан бошлаб, Мадригал, асосан, аёлларга бағишланган кичик мақтовшеърий асар. 1964 й. Москвада «Мадригал» ансамбли ташкил этилган (Ўзбекистонда ҳам гастролда бўлган), Буюк Британияда «Мадригал жамияти» тузилган. 20-а. да И. Стравинский, Б. Мартину, П. Хиндемит ва б. композиторларнинг асарларида Мадригал анъаналари тикланган.