МАДРИД

МАДРИД — Испания пойтахти, Мадрид провинциясининг ва Янги Кастилия тарихий вилоятининг бош шаҳри. Мамлакатнинг асосий сиёсий, иктисодий ва маданий маркази. Мансанарес дарёси (Тахо ҳавзаси) бўйида, Месета платосида, 650 м баландликда жойлашган. Иклими қуруқ субтропик иқлим. Янв. нинг ўртача т-раси 4,9°, июлники 24,2°. Йиллик ёғин 420 мм. Т. й. ва автомобиль йўллари тугуни. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Аҳрлиси 2,8 млн. киши (1998).

Мадрид илк бор қўлёзмаларда 932 й. да қайд этилган. Мадрид ўрнида Ю-а. аа мавр-уш/ жинг Мажирит номли қалъаси бўлган. 1083 й. да араблардан озод этилган ва 1118 й. дан эркин шаҳар ҳуқуқи берилган. 14—15-а. ларда Кастилия қироллари қароргоҳи. 1561 й. дан Испаниянинг расмий пойтахти.

Мадрид ва унинг атрофидаги корхоналар мамлакатда ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг 1/10 қисмини беради. Шаҳар саноатининг етакчи тармоғи — машинасозлик (автомобилсозлик, самолётсозлик, локомотивсозлик), электротехника (оптика приборлари, радиотехника ва телефон жиҳозлари, қ. х. қуроллари и. ч.). Киме (жумладан, пластмасса и. ч.), қурилиш материаллари, полиграфия, кимё-фармацевтика, тўқимачилик, кўнпойабзал, фарфор-фаянс ва б. са-ноат корхоналари бор. Бадиий хунармандчилик (кашта тикиш, тўр тўқиш, заргарлик буюмлари тайёрлаш ва б.) ривожланган. Мадридда йирик корхоналар бошқармаси, банклар, суғурта компаниялари, савдо фирмалари ва биржалар жойлашган. Мадрид — халқаро туризм марказларидан. Унтлар, Мария Кристина қироллик коллегиуми, консерватория, санъатшунослик ва б. ўқув му-ассасалари, Қироллик академияси, и. т. институтлари, астрономия расадхонаси, ботаника боғи, кутубхоналар, Прадо музейи, Миллий археология, санъат ва б. музейлар бор. Метрополитен қурилган. Меъморий ёдгорликлардан епископ ка-пелласи (1520), Пла са Майор ансамбли (1619), Кирол саройи (1738— 64), черковлар, ратуша (17—18-а. лар) ва б. сақланган.