МАДРИД УНИВЕРСИТЕТИ

МАДРИД УНИВЕРСИТЕТИ — Испаниядаги йирик олий ўқув юрти. Алькаладе Энарес (1508) ва Мадриддаги Марказий ун-т (1821)ларни бирлаштириш (1836) натижасида ташкил топган. 1850 й. дан Мадрид университети деб аталади. Фалсафа, филол., табиий фанлар, ҳуқуқ, тиббиёт, фармацевтика, ветеринария, сиёсий ва иқтисодий фанлар, психология ва психотехника, статистика, стоматология, суд тиббиёти, амалий юриспруденция, қиёсий ҳуқуқ, алоқа, денгиз флоти, социология ва б. соҳалар бўйича мутахассислар тайёрлайди. 134 мингга яқин талаба таълим олади. Кутубхонасида 700 мингдан ортиқ асар сақланади.