МАДР

МАДР, Мазр — ўрта асрларда Балх вилоятига тобе шаҳарлардан бири; Хулм дарёси бошланиш ерида жойлашган. Мадр 7—8-а. ларда Тохаристоннинг Бомиён билан чегарасида жойлашган энг жан. шахри бўлган. «Ҳудудул-олам»да Мадр 10-а. да Андароб вилоятига тегишли кичик шаҳар (шаҳрак) деб қайд этилган. Мадр шахри ҳоз. Ҳиндукушдаги Окработ довонидан шим. да, Ҳайбақдан Бомиёнга борувчи йўлда жойлашган. Мадр яқинидан (Руи қишлоғи) Хулм дарёси водийси бўйлаб Буюк ипак йўлининг асосий йўли ўтган.