МАДЛ

МАДЛ Ференц (1931.29.1, Веспрем вилоятининг Бенд қишлоғи) — Венгрия давлат арбоби. Фалсафа ва ҳуқуқ фанлари д-ри. Будапешт унтининг ҳуқуқ ф-тини тугатган (1955). 1963—71 й. ларда Венгрия ФА Қонун чиқариш ва давлат ин-ти ходими, 1978 й. дан Будапешт унти ҳузуридаги Фуқаролик ҳуқуқи ин-ти, 1985 й. дан ун-тнинг халқаро хусусий ҳуқуқ ф-ти раҳбари, 1990 й. дан Венгрия ҳукуматининг фан соҳасидаги сиёсатини мувофиклаштириш бўйича ваколатсиз раиси, 1993 й. фев. дан Венгрия маданият ва таълим вазири, Маданият қадриятларини қайтариш бўйича қўмита раиси, 1994 й. дан Миллий маданият жамғармаси раҳбари, 1996 й. дан Фуқаролар ҳамкорлиги ассоциацияси раиси; айни вақтда 1990—93 й. ларда Давлат мулки бўйича Венгрия агентлиги бошқаруви раҳбари, Банклар фаолиятини назорат қилиш бўйича Венгрия давлат бошқармаси раҳбари. 2000 й. 6 июндан Венгрия Республикаси президенти. Гарвард ҳуқуқ академияси, Венгрия ФА ҳақиқий аъзоси.