МАДИНАТ АЗЗАҲРА САРОЙ МАЖМУАСИ

МАДИНАТ АЗЗАҲРА САРОЙ МАЖМУАСИ — Кордова (Испания) даги меъморий ёдгорлик (10-а.). Шаҳар ташқарисида. Кордова ш. дан 5 км шим.ғарбда Сьерра-Морена ён бағрига курилган (936). Қурилишда 1000 га яқин ишчи қатнашган, давлат хазинасининг учдан бир қисми сарф қилинган. Тар-ҳи 1500×750 м, тоғ ён бағрида 3 поғонали қилиб кўтарилган. Юқорида шим. дан қалъа девори билан туташ. Сарой, масжид, боғ ва хизматчилар уйидан иборат. Саройнинг қабулхона зали 5 та ўзаро боғланган равоқли нефларга ажратилган, эркин очиладиган, олди пешайвонли. Бундай тузилиш анъанавий масжид лойиҳасини эсга солади. Заллари тўсин б-н ёпилган, томи черепицали. Олд қисми кенг ҳовлили, турар жой хоналари ички ҳовли атрофида жойлашган. Қурилиш учун мармар ва 1000 га яқин устунлар Африка, Византия, Италиядан келтирилган. Сарой деворлари тарошланган тошдан ўймакорлик билан қопланган. Ўйма мармар ўсимликсимон мавзуларга, эгилувчан пояларга эга. Деворлардаги ўйма безакларда ўсимликсимон нақшлар етакчилик қилиб, орасига акант ҳам ишланган. Ички девор тепаси қизил ва сариқ тусдаги нақшлар билан безатилган. Поллари кизил ғишт ва оқ тошдан, рангбаранг устунлик қилувчи геометрик парчинлар б-н қопланган. Византия императори юборган фавворалар: инсон қиёфасидаги тилла ҳалли жездан, ҳайвон қиёфасидаги соф олтинли кўк мармардан ишланган. Мажмуа ечимида испан-мусулмон санъати янги даврини яратиш ўзлаштирилган.