МАДИНА

МАДИНА (тарихий манбаларда) — ўрта асрларда мусулмон мамлакатларида шаҳарнинг ҳукумат бинолари ва юқори табақа вакиллари жойлашган асосий қисми, ички шаҳар. Мустаҳкам девор билан ўралган, атрофида ҳунармандлар, савдогарлар ва б. касб эгалари яшайдиган маҳаллалар бўлган. Мадинада 2 тадан 4 тагача дарвоза бўлиб, дарвозадан шаҳар ичкарисига қараб чўзилган асосий кўчалар шаҳарни каттакатта даҳа (квартал)ларга ажратган. Ҳар бир даҳа ичида майда кўчалар бўлган (яна қ. Шаҳристон).