МАДАПОЛАМ

МАДАПОЛАМ (Ҳиндистондаги жой номидан) — полотно ўрилиш ва ип газлама; оқ сурп. Ўнги силлиқ, ялтироқ бўлади, бармоқлар билан пайпаслаб кўрилганда дағалроқ туюлади. Мадаполам учун хом сурп (хом ашё) сифатида миткалдан фойдаланилади. Уни оқартириб, аппретлаб (пардоз эритмалари шимдириб) ва ялтиратиб (стеарин, парафин ва асалари муми суркаб) Мадаполам ҳосил қилинади. Мадаполамдан ички кийим, чойшаб, ёстиқ жилди ва б. тикилади.