МАДАНИЯТ ВА ИСТИРОҲАТ БОҒЛАРИ

МАДАНИЯТ ВА ИСТИРОҲАТ БОҒЛАРИ — аҳоли маданий ҳордиқ чиқарадиган, турли безакли дарахт ва гулзорлар билан жиҳозланган, кўкаламзорлаштирилган маскан. Маданият ва истироҳат боғлари ва и. б. боғтузиш санъатининг ўзига хос услублари асосида барпо этилади. Ўзбекистонда Маданият ва истироҳат боғлари ва и. б. шаҳар ҳудудининг ҳажми, меъморий қиёфаси ва табиий шароитига қараб ташкил қилинади. Кичик шаҳарларда битта, катта шаҳарларда бир неча, аҳолиси 500 мингдан ортиқ шаҳарларда эса умумшаҳар аҳамиятига эга бўлган боғлардан ташқари, шаҳар ҳудудидаги ҳар бир туманнинг Маданият ва истироҳат боғлари ва и. б. бўлиши мумкин. Унда аҳолига маданий хизмат кўрсатиш катта ўрин тутади. Майдонлардаги очиқ эстрада саҳналарида профессионал театр ва энг яхши ҳаваскорлик жамоаларининг спектакль ва концертлари, дорбоз, полвон ва масхарабозларнинг томошалари, аския кечалари уюштирилади, кинофильмлар намойиш қилинади. Оммавий сайил, карнавал, турли спорт мусобақалари ва б. ташкил этилади. Болалар учун махсус жой ажратилиб, қизиқарли аттрак-ционлар билан жиҳозланади ва ҳ. к. (қ. Ўзбекистон миллий боғи, Бобур боғи ва б.). Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги тасарруфига кирувчи Маданият ва истироҳат боғлари ва и. б. республика бўйича 82 та (2003).

Пўлат Зоҳидов.