МАДАНИЯТ ИНСТИТУТИ

МАДАНИЯТ ИНСТИТУТИ, Абдулла Қодирий номидаги Тошкент давлат маданият институт и — маданиймаърифат иши бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрлайдиган олий ўқув юрти. 1974 й. да ташкил қилинган. 1989 й. Абдулла Қодирий номи берилган. Дастлаб 2 ф-ти (маданий-маърифат иши ва кутубхонашунослик) бўлган; ҳоз. кунда 6 та ф-т мавжуд: кутубхона-ахборот фаолиятини бошқарув, ижтимоий-маданий фаолият, халқ бадиий ижодиёти, касбий-пед. таълим, сиртқи маданиятшунослик, маданият ходимларининг малакасини ошириш ф-тлари; 18 та кафедра, 3 та компьютер синфи, овоз ёзиш студияси, лингафон синфи, Халқаро интернет тармоғига уланган кутубхона бор. Интда магистратура, аспирантура фаолият кўрсатади. 2002—2003 ўқув йилида 1273 та талаба таълим олди; 150 дан ортиқ проф.-ўқитувчилар, шулардан 10 таси фан д-ри ва проф., 45 дан ортиқ фан номзоди ва доцент ишлади.

Ин-т ўзбек миллий маданияти ва санъатини ривожлантиришга катта ҳисса қўшди. Турли даврларда Т. Бадинов, С. Ҳайитбоев, Р. Турсунов, Қ. Мирзаев, Д. Неъматов каби педагоглар дарс берган; ҳозирда проф. С. Мирвалиев, А. Маврулов, Маданият институти Ёқубова ва б., доцент М. Раҳимова, Н. Қосимов, Ш. Шамсиев, У. Каримов ва б. самарали меҳнат қилмоқда.

Ўзбекистон халқ артистлари Ф. Зокиров, О. Отажонов, Н. Абдуллаева, М. Тўхтасинов, Р. Султонова ва б., Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Ғ. Бойтоев, Ф. Солиҳова ва б. ин-тда таълим олган.

Ҳамрохон Маматраимова.