МАДАЛИЕВА Манзура Абдуллаевна

МАДАЛИЕВА Манзура Абдуллаевна (1947.26.8, Қўқон) — илғор ўқитувчи. Ўзбекистон Қаҳрамони (1997). Қўқон пед. ин-тининг мат. ф-тини тугатган (1970). 1970 й. дан Қўқон ш. даги 10-мактабда мат. ўқитувчиси. Мадалиева мат. таълимида ўзига хос мактаб яратди. У мактабда биринчи бўлиб «математика фани хонаси»ни ташкил этиб, унга мат. тарихига доир асарлар, мат. фанининг буюк алломалари суратлари, китобларини қўйди. Вилоятда биринчи бўлиб «Қизиқарли математика кечаси»ни ўтказди. Мадалиева мат. дан дарс беришда телевидение имкониятларидан кенг фойдаланишни йўлга қўйди. Ўзбекистон телевидениеси унинг сценарийсини «Билмасвой математика кечасида» номи билан намойиш этди. Худди шундай кўрсатув Ал-Хоразмий таваллудининг 1200 йиллигига бағишланган халқаро илмий анжуман қанташчиларига ҳам намойиш этилди. Мадалиева дарсда кўргазмали восита ва компьютерлардан унумли фойдаланади. Мадалиева «Саҳнада — математика» китоби ва «Кўпбурчаклар ташкилоти ва Аҳмад» инсценировкаси муаллифи.