МАДАЛИЕВ

МАДАЛИЕВ Зуннун (1914.20.5, Шаҳрихон ш. — 1980.7.9, Фарғона) — актёр ва реж. Ўзбекистон халқ артисти (1967). Саҳна фаолиятини 1930 й. Андижон театрида бошлаган. 1933—39-й. лар Асака к-з—с-з театрида, 1940 й. дак Фарғона вилоят мусиқали драма ва комедия театрида актёр, реж., бош реж. Қаҳрамонлик ва комик роллар устаси сифатида танилган. Ортиқча хатти-ҳаракат усулларисиз қаҳрамон қиёфасини оча билиш лаёқатига, саҳнадаги шериги (партнёри)ни ўзига эргаштира оладиган, кечинмаларига шерик қила оладиган, кучли психологик талқин маҳоратига эга санъаткор бўлган. Яхшивой («Номус ва муҳаббат»), Каблайи («Беш сўмлик келин»), Мажидиддин («Алишер Навоий»), Мавлон («Шоҳи сўзана»), Фердинанд («Макр на муҳаббат»), Тошболта («Тошболта ошиқ»), Холмат («Бой ила хизматчи»), Тарталья («Бахтли гадолар») сингари турли жанр, инсонлар тоифасига оид юздан ортиқ образлар яратган. Реж. сифатида «Мавлоно Муқимий» (С. Абдулла), «Ҳамза» (К. Яшин. А. Умарий), «Майсаранинг иши» (Ҳамза), «Гулсара» (К. Яшин, М. Мухамедов), «Ажаб савдолар» (Ҳ. Ғулом), «Лайли ва Мажнун» (Хуршид), «Алпомиш», «Гул ва Наврўз» (С. Абдулла), «Боқи ва Соқи (Я. Маматхонов) каби спектаклларни сақналаштирган.