МАЧИТЛИ ТИЗМАСИ

МАЧИТЛИ ТИЗМАСИ — Тўполон дарёнинг ирмоғи Киштут ҳавзаси (Сурхондарё вилояти)да жойлашган тизма. Шўроб сойининг юқори оқимидан (Далдолитепа тоғи, 1937 м) бошланиб Хўжа Кийиккалон тизмаси (4022 м) яқинида шарққа кескин бурилиб, Хўжа Кийик тизмасига (4396 м) туташиб кетади. Энг баланд жойи 3478 м (Мачитли тоғи). Тоғ ён бағирлари кучли парчаланган, сувайирғич қисми ўткир учли каррлар, цирклар, қиррали қоялар билан мураккаблашган. Нурашга чидамли бўлган отқинди ва метаморфик жинслар тик ва қиррали ён бағирларни вужудга келтирган. Сувайирғич қисми (3000—3200 м) да оч қўнғир тупроқларда шаир, фламис, тулки қуйруқ, бетага, баъзан кобрезия усади. Ўртача баландликлар (2000—3000 м)да бетагали турли утлар ва арчазорлар тарқалган. Қуйи минтақада (1200 — 2000 м) турли ўтли буғдойиқзорлар сийрак арчазорлар билан биргаликда маж-муа ҳосил қилади. Яйлов сифатида фойдаланилади, маҳсулдорлиги гектарига 3-8 ц.