МАЧИН

МАЧИН, олабутасимон тожихўроз (Amaranthus blitoides S. Wate.) — гултожихўроздошлар оиласига мансуб бир йиллик бегона ўт. Пояси, асосан, ер бағирлаб ўсади, сершох, бўйи 15 — 50 см. Барглари чўзиқ наштарсимон, туксиз, учи тўмтоқ. Гуллари юқори барг қўлтиклари ва поя учларида жойлашган. Кўриниши эшакшўрага ўхшаб кетади. Бир тупи 1 млн. дан ортиқ уруғ беради. Уруғи 20—30° т-рада яхши унади. Сирдарё, Самарқанд, Қашқадарё, Тошкент ва б. вилоятларда тарқалган. Суғориладиган экинлар: ғўза, сабзавот-полиз, маккажўхори, картошка ва б. экинлар орасида кўп учрайди.

Кураш чоралари: экин қатор ораларини культивация қилиш; герби-цидлар сепиш; ўтоқ қилиш.