ИЗОМЕТРИК ТУЗИЛИШ

ИЗОМЕТРИК ТУЗИЛИШ — магматик ва чўкинди жинсларга, баъзан, рудаларга хос тузилиш. Изометрик тузилишни ташкил этувчи минерал доначалари юмалоқ бўлиб, узунлиги ва эни бир-бирига яқин. Изометрик тузилиш магматик ва чўкинди жинсларда кенг тарқалган. Тоғ жинсларнинг пайдо бўлиш жараёнини аниқлашда Изометрик тузилишнинг аҳамияти катта.