ИБАГЕ

ИБАГЕ — Колумбиянинг марказий қисмидаги шаҳар. Марказий Кордильера тоғларининг шарқий ён бағрида. Толима департаментининг маъмурий маркази. Аҳолиси 347 минг кишидан зиёд (1990-й. лар охирлари). Т. й. ва автомобиль йўли орқали Хирардотдаги аэропорт ва Богота ш. билан боғланган. Кофе, шоли, тамаки, чорвачилик маҳсулотлари етиштириладиган р-ннинг савдо маркази. Озиқовқат саноати корхоналари, ун-т бор. Ҳунармандчиликда теридан турли буюмлар ишлаб чикарилади. Шаҳарга 1550 й. да асос солинган.