ИХВОН ас-САФО

ИХВОН ас-САФО (араб. — соф биро-дарлар) — 10-а. да Яқин ва Ўрта Шарқда пайдо бўлган фалсафий мактаб. Та-ниқли намояндалари: Абу Сулаймон ал-Бустий, Абдул Ҳасан алзанжоний, Абу Аҳмад алмиражоний, Зайд ибн Рифо. Қолганлари ўз номларини яширган. Ихвон ас-сафо ас-С. нинг мақсади халқўртасида фалсафий ва табиий-илмий билимларни ёйиш эди. Шу мақсадда 51 рисола ёзилган бўлиб, «Соф биродарлар туҳфаси» (Бомбай, 1882) ва «Соф биродарлар номаси» номлари билан машҳур. Бу нома 4 бўлимга: мат., табииёт, психология, илоҳиёт ва фикд фанларига бўлинади. Мазкур рисолалар фалсафий ва табиий-илмий билимлар қомуси вазифасини ўтаган. Уларнинг фалсафаси қоришиқтусда бўлиб, юнон фалсафасига илоҳиёт ва суфийлик белгилари аралаштирилган эди. Бу файласуфлар мантиқца Аристотель, олам ту-зилиши масалаларида Птолемей, антропология ва тиббиётда Гален таъсирида бўлганлар. Уларнинг таълимоти 16-а. охирига келиб, мустақил йўналиш сифатида йўқолиб кетди.