ИВЛИЕВ Юрий Дмитриевич

ИВЛИЕВ Юрий Дмитриевич (1923.17.4, Тошкент – 1945.11.2, Гродно) — 2 – жаҳон уруши қатнашчиси, 1940 й. дан армияда. 1942 й. дан фронтда. 312-штурмчи авиация полки (2-Белоруссия фронти 4-ҳаво армиясининг 233-штурмчи авиация дивизияси) нинг эскадрилья командири. Ивлиев 120 марта жанговар парвоз қилиб, душманнинг муҳим ҳарбий нуқталарини яксон қилган. 1944 й. 26 окт. да Қаҳрамон унвонига сазовор бўлган. Ивлиев 1945 й. 29 янв. да жанговар топшириқни бажариш пайтида ҳалок бўлган. Тошкентдаги кўчалардан бири Ивлиев номи билан юритилади.