ИВАНОВСКИЙ Борис Андреевич

ИВАНОВСКИЙ Борис Андреевич (1912, Томск — 1943.30.9, Запорожье вилояти) — 2-жаҳон уруши қатнашчиси. Наманган ш. да яшаган ва ишлаган. 1941 й. авг. дан армияда. 1942 й. окт. дан фронтда. 1942 й. Тошкент ҳарбий пиёдалар билим юртини тугатган. 311-гвардиячи ўқчи полки (Жан. фронт 44-армиянинг 108-гвардиячи ўқчи диви-зияси) батальон командирининг ўрин-босари. Ивановский душман мудофаасини ёриб ўтиб, жанг қилган, оғир яраланиб, граната билан ўзини душман танки остига ташлаган. 1943 й. 1 нояб. да (вафотидан сўнг) Кахрамон унвони берилган. Наманган ш. да унинг бюсти хамда ёдгорлик лавҳаси ўрнатилган.