ИВАНОВО

ИВАНОВО (1932 й. гача ИвановоВознесенск) — РФ даги шаҳар (1871 й. дан), Иваново вилояти маркази. Уводь дарёси (Клязьма ирмоғи) соҳилида. Т. й. тугуни. Ахолией 472 минг киши (1994). Шаҳар 19-а. нинг охиридан Ўрта Осиёнинг арзон пахта хом ашёси асосида тўқимачилик саноатининг йирик марказига айланди. Машинасозлик, енгил, кимё, ёғочсозлик саноати корхоналари мавжуд. 7 олий ўқув юрти (шу жумладан ун-т), 3 театр, ўлкашунослик, чит ва бадиий музейлари, филармония бор.