ИВАНОВ Сергей Николаевич

ИВАНОВ Сергей Николаевич (1922.11.4 — Санкт-Петербург —1999.20.3) — рус туркийшуноси, таржимон. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1981), филол. фанлари д-ри (1970), проф. (1971). Ленинград унтининг шарқ ф-тини тугатган (1951). Бухоро педагогика интида ўкдгувчи, ректор ўринбосари (1951—53), Ленинград унтида ўқитувчи (1953—71), кафедра мудири (1972 й. дан). Ивановнинг илмий ишлари туркий тиллар грамматикаси, ўзбек адабий тили ва таржима назарияси масалаларига бағишланган («Ўзбек тили синтаксисидан очерклар», 1959; «Абулғозихоннинг «Шажараи турк»и. Грамматик очерк», 1969; «Турктили грамматикаси курси», 1—2 қисм, 1975, 1977 ва б.). И. Алишер Навоийнинг юзлаб ғазал, рубоий, фард, қитъа, туюқларини рус тилига таржима қилган. Шоирнинг рус тилида чиққан 10 жилдли (1968—70) асарларида мухаррир сифатида иштирок этган. Бундан ташқари, И. Лутфий, Гадоий, Саккокий, Нодира, Муқимий каби мумтоз шоирлар б-н бир қаторда янги адабиётимиз вакиллари Ҳамза, Ғафур Ғулом, Ойбек, Усмон Носир, Уйгун, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов ва б. шоирлар шеъриятидан намуналарни хам рус тилига таржима қилган. Иванов таржималари орасида икки асар таржимаси алоҳида диққатга сазовор. Улардан бири 11 – а. нинг букж маданий ёдгорлиги ҳисобланадиган Юсуф Хос Ҳожибнинг «Қутадғу билиг» (1990 й. да таржима қилинган) асари бўлса, иккинчиси Алишер Навоийнинг «Лисон ут-тайр» (1970 й. да таржима қилинган) достонидир. Ҳар икки таржима ҳам илмий жамоатчилик томонидан юксак баҳоланган.