ИВАНОВ Платон Иванович

ИВАНОВ Платон Иванович (1891 — 1968) — психолог олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1968), проф. (1938), 1927 й. дан Ўзбекистонда. Дастлаб Самарканддаги Ўзбек олий пед. институтида дарс берган. Низомий номидаги Тошкент пед. институтида пед. (1930—39), психология кафедралари (1939—68) мудири. Шу ин-тда психология лаб. ни очган ва унга раҳбарлик қилган. Психологиянинг турли масалаларига, хусусан, ирода ва характер тарбиясига оид бир неча асарлари, пед. институтлари талабалари учун дарсликлари нашр этилган.