ИВАНОВ Константин Васильевич

ИВАНОВ Константин Васильевич [1890.15. (27).5 — Белебеевск тумани, Бошқирдистон — 1915.13. (26).3] — чуваш шоири. Чуваш адабиёти асосчиси, муаллим. Чуваш ўрта мактаблари учун ўқув қўлланмалари ва алифбо тузишга ҳисса қўшган. Илк ижоди 1905—07 й. лар рус адабиётидаги шеър ва асарларини чуваш тилига таржима қилишдан бошлаган. «Икки қизим», «Очлик эртаклари», «Темир ийлагич» ва «Бева» балладалари, «Шайтоннинг кули» фожиа ва б. публицистик шеърлар муаллифи. «Нарспи» (1908) достони ҳақ-ҳуқуқсиз чуваш аёли ҳақида. Иванов чуваш шеъриятида биринчи бўлиб силлабиктоник шеър тизимини қўллаган.