ИВАНО-ФРАНКОВСК

ИВАНО-ФРАНКОВСК (1962 й. гача Станислав) — Украинадаги шаҳар, Ивано-Франковск вилояти маркази. Карпат тоғларининг этакларида. Темир ва шоссе йўллар тугуни. Аэропорт бор. Аҳолиси 237,0 минг киши (1997). Шаҳарга 1962 й. да украин ёзувчиси И. Я. Франко номи берилган. Саноатнинг муҳим тармоқлари: енгил (трикотаж, тикувчилик, бадиий буюмлар и. ч. ф-калари, кўн корхонаси), озиқ-овқат саноати (гўшт, нон, спиртарақ к-тлари ва б.), ёгочеозлик (мебель ф-каси), металлсозлик (асбобсозлик, автомобиль тузатиш, локомотив тузатиш), кимё. 3 олий ўқув юрти, Украина мусиқали драма театри, қўғирчоқ театри, ўлкашунослик, бадиий, Карпат бўйи бадиий музейлари мавжуд. Меъморий ёдгорликлардан костёл (18-а.), арман черкови сакланиб қолган.