ИВАНО-ФРАНКОВСК ВИЛОЯТИ

ИВАНО-ФРАНКОВСК ВИЛОЯТИ (1962 й. гача Станислав вилояти) — Украинанинг ғарбидаги вилоят. 1939 й. 4 дек. да ташкил этилган. Майд. 13,9 минг км2. Аҳолиси 1465 минг киши (1997), асосан, украинлар, шунингдек, рус, поляк, яҳудий, белоруслар ҳам яшайди. Маъмурий маркази — Ивано-Франковск ш.

И.-Ф. в. Шарқий Европа текислиги б-н Карпат тоғлари туташган жойда. Рельефи текислик, Днестр бўйи ўрмонли дашти, Карпат тоғи этаклари ва жан.ғарбий тоғлик қисмидан иборат.

Энг бал. жойи 2061 м (Говерла чўққиси). Иқлими мўътадил континентал. Днестр бўйи ва Карпат тоғлари этагида қиш юмшоқ (янв. нинг ўртача т-раси — 4° дан — 6° гача), ёзи илиқ (июлнинг ўртача т-раси 18—19°). Йилига 500—800 мм ёғин ёғади. Вегетация даври 210— 215 кун. Карпат тоғларида ҳаво совуқ ва нам; янв. нинг ўртача т-раси — 6° дан — 9°гача,июлники 17° дан 6° гача. Йилига 800—1400 мм ёғин ёғади. Асосий дарёлари: Днестр, Прут ва уларнинг ирмоқлари. Тупроғи подзоллашган кулранг ўрмон, подзоллашган қоратупроқ, чимли подзол, қўнғир тоғ-ўрмон, чимли қўнғир, торфли тупроқлар. Майдонининг 35% ўрмон (эман, заранг, қорақайин, оққарағай). Ўрмонларда асл буғу, европа елиги, қобон, тулки, бўри, бўрсиқ, сувсар яшайди.

Етакчи саноат тармоқлари: нефть, газ, кимё, машинасозлик, ўрмон ва ёғочсозлик. Ёқилғи-энергетика асосини маҳаллий нефть, газ, Бурштин ГРЭС ва Калуш иссиклик электр маркази ташкил этади. Фойдали қазилма конларни ишлатиш асосида калий ўғити, винил-хлорид, аэросил, карбамид ва полихлорвинил смолалар, синтетик ёғ, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, нефть битумлари ва б. ишлаб чиқарадиган кимё ва нефть кимёси ривожланмоқда. Машинасозлик ва металлсозлик саноати приборлар ва технологик жараёнларни ростловчи, чорвачилик учун машиналар, прес-слар, нефть саноати жиҳозлари и. ч. га ихтисослашган. Асосий з-длари: Ива-но-Франковскда приборсозлик, «Автолитмаш», локомотив ремонти, Коло-мияда қ. х. машиналари ва металл бу-юмлар з-длари. Ўрмон саноати корхоналари — Надворная, Болехов, Верховина, Брошнев-Осада, Вигода ш. ларида, Ивано-Франковск, Снятии, Болехов ш. ларида мебель, Коломия ш. да қоғоз корхоналари жойлашган. Енгил саноатда чарм ва тикувчилик бирлашмалари (Ивано-Франковск), трикотаж (Ивано-Франковск), пардабоп тўр, тўқув, тикувчилик, поайбзал, кил-чутка (Коломия) ф-калари, мўйна и. ч. бирлашмаси мавжуд. Озиқовқат сано-атида асосий ўринни шакарқанд (Городенка, Бовшев), сут ва мойсир (Ивано-Франковск, Калуш ва б.) саноати эгаллайди. Гўшт, нонвойхона, спирт-арақ, пиво, тамаки-ферментация, консерва ва кандолатчилик корхоналари бор. Темир-бетон, ғишт, цемент ишлаб чиқарилади. Бадиий ҳунармандчилик — ёғоч ўймакорлиги, ги-лам тўқиш, тўқувчилик ва б. ривожланган.

Асосий қ. х. экинлари: буғдой, арпа, жавдар, маккажўхори, қанд лавлаги, толали зиғир, картошка. Боғдорчилик ривожланган. Чорвачилиги гўшт-сут етиштиришга ихтисослашган. Қорамол, чўчқа, қўй боқилади. Асосий т. й. линиялари Ивано-Франковскни Киев, Одесса, Львов ва б. шаҳарлар билан боғлайди. 3 олий ўқув юрти, оммавий ку-тубхоналар, 2 театр, филармония, 4 музей мавжуд.