ИВАНИН Егор Иванович

ИВАНИН Егор Иванович (1918.18.1, Тюмень вилояти, Сладковорни, 1979.8.6, Жиззах) — 2-жаҳон уруши қатнашчиси. 1939 й. дан Самарқанд вилоятининг Зомин туманида яшаган, тракторчи бўлиб ишлаган. 1938—40-й. лар армияда. 1941 й. дан фронтда. 1-Болтиқбўйи фронтининг 14танкка қарши қи-рувчи артиллерия бригадасининг батарея командири. Иванин 1944 й. 21 авг. да Литванинг Шауляй ш. учун бўлган жангларда жасорат кўрсатган. 1945 й. 24 мартда Каҳрамон унвонига сазовор бўлган. Урушдан кейин Жиззах вилоятидаги жамоа хўжаликларида, кейин Жиззах ш. з-дларидан бирида шофёр бўлиб ишлаган.