ИВАН III

ИВАН III Васильевич (1440.22.1 — 1505.27.10, Москва) — Москванинг улуғ князи (1462—1505). Василий II Тёмкийнинг ўғли. Иван III даврида ягона Россия давлатининг ҳудудий ядроси шаклланган ва марказий давлат аппарати тузила бошлаган; Ярославль (1463), Новгород (1478), Тверь (1485), Вятка (1489). Пермь ва б. Москва атрофида бирлаштирилган; мўғуллар истибдодига барҳам берилган («Уградаги туриш» 1480); 1497 й. Судебники тузилган, Москва Кремли қайта қурилган — янги собор, минора, саройлар бунёд этилган. Рус давлатининг халқаро эътибори ошган; «Бутун Руснинг улуғ князи» унвони расмийлаштирилган.