ИВАН I

ИВАН I Калита (? – 1340) – Москва князи (1325 й. дан), Владимирнинг князи (1328 й. дан). Москва князи Даниил Александрович (1261 — 1303) нинг ўғли. Москванинг сиёсий ва иқтисодий қуд-ратига асос солган. Олтин Ўрдадан Русда мўғуллар учун ўлпон тўплаш ҳуқуқини олишга эришган. Иван I катта бойлик тўплаган (шундан унинг лақа-би «Калита» — «пул халтаси») ва уни бошка князликлардан ерлар сотиб олиш учун ишлатган. Иван I даврида рус митрополита қароргоҳи Владимирдан Москвага кўчирилган.