ИТТИҲОД ВА ТАРАҚҚИЙ

«ИТТИҲОД ВА ТАРАҚҚИЙ» (туркча «Ittihat ve Terakki») — турк инқилобчиларининг сиёсий ташкилоти. Бу ташкилот аъзолари кейинчалик ўзларини Ёш турклар деб аташган. 1889 й. Истан-булда Ёш туркларнинг махфий сиёсий ташкилоти сифатида ташкил топди. Унга Истанбул ҳарбий тиббиёт ўқув юрти талабалари Абдулла Жавдат, Иброҳим Темо, Исҳоқ Сукути, Маҳмед Рашид асос солди. Ташкилотнинг асосий мақсади султон Абдулҳамид II (1842—1918)нинг мустабид ҳокимиятини конституцион тузум билан алмаштиришдан иборат бўлган. Тез орада хо-рижда уларнинг «Усмонлилар Иттиҳод ва тараққий жамияти» ҳам тузилди. 1892 й. дан Парижда турк тилида ташкилотнинг «Машварат» газ. чиқа бошлади. 1907 й. охирида Парижда бўлган конг-рессда мухолифатдаги кучлар Усмонлилар ҳокимиятига қарши «Иттиҳод ва тараққий ва т.» ташкилоти етакчилигида блок тузишди. Ахмад Ризо бошчилигидаги ташкилот раҳбарияти хориждан султонликка қарашли Македониянинг марказий шахри — Салоникига келиб ўрнашди. Мамлакатда Абдулҳамид 11 мустабид зулмига қарши кураш авж олиб кетди. Мамлакатда иттиҳодчилар раҳбарлик қилган Ёш турклар инқилоби ғалаба қозонди. 1908 й. да «Иттиҳод ва тараққий ва т.» ташкилоти партияга айлантирилди. Зиё Кўкалпннт туркчилик гоялари «Иттиҳод ва тараққий ва т.» ташкилоти аъзоларига кучли таъсир кўрсатди. «Иттиҳод ва тараққий ва т.» ташкилоти аъзолари Туркияда демократик эркинликларни жорий қилишга киришди.

1913 й. да Талъат пошо — Туркиянинг Бош вазири, Анвар пошо — ҳарбий вазир, кейинчалик Бош қўмондон, Жа-мол пошо — ҳарбий денгиз кучлари вазири лавозимларини эгаллади. Анвар пошо Бухородан Туркияга таҳсил олиш учун борган Усмон Хўжа, Фитрат каби талабаларни олий даражада қабул қилган.

Биринчи жаҳон урушияа Туркиянинг енгилиши натижасида «Иттиҳод ва тараққий ва т.» ташкилоти тарқатиб юборилиб, унинг фа-олияти тақикланди. 1918 й. 3 нояб. да Талъат пошо, Анвар пошо ва Жамол пошо Туркия ҳудудидан чиқиб кетишди. Жамол пошо ва Анвар пошо 1920 — 21 й. ларда Туркистонга келишди, Анвар пошо Бухородаги шўро тузумига қарши ҳаракатга раҳбар бўлди. Туркияда юз берган муҳим ўзгаришлардан ке-йин — 1922 й. «Иттиҳод ва тараққий ва т.» партияси яна қайта тикланди, аммо у мамлакат ҳаётида аввалги мавқеига эриша олмади. 1926 й. Отатуркка қарши суиқасд қилганликда ноҳақ айбланиб, йттиҳодчилардан 4 киши ўлим жазосига ҳукм қилинди. «Иттиҳод ва тараққий ва т.» партияси шу билан ўз фаолиятини тугатди.

Ад.: 3иё Гўкалп , Туркчилик асослари, Т., 1994; Турк халқининг буюк фарзанди Отатурк, Т., 1998; Ражабов Қ., Бухорага қизил армия босқини ва унга қарши кураш, Т., 2002.

Қаҳрамон Ражабов.