ИТИЛ

ИТИЛ — Хазар хоқонлигининг 8—10-а. лардаги марказининг шарқ (араб ва форс) манбаларидаги номларидан бири. Итил икки қисмдан ташкил топиб, у И. нинг ҳар бир қисми девор б-н ўраб олинган. Шарқий қисмида (Хазарон) савдогарлар ва ҳунармандлар, ғарбий қисмида ҳукумат идоралари жойлашган. Итилнинг асосий аҳолиси чорвачилик, деҳқончилик, балиқчилик б-н шуғулланган. Итилнинг аҳолиси ҳам эт-ник (хазарлар, хоразмийлар, туркий қавмлар, славянлар, яҳудийлар), ҳам диний жиҳатдан (мусулмонлар, яҳудийлар, христианлар, мажусийлар) хилма-хил эди. Итилда миноралар, маъ-мурий, маиший бинолар ҳамда 30 мас-жид бор эди. Итил карвон савдосининг, хусусан, қул савдосининг йирик маркази бўлган (яна қ. Идил).