ИТАЛЬЯН ФАН, АДАБИЁТ ВА САНЪАТ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ

«ИТАЛЬЯН ФАН, АДАБИЁТ ВА САНЪАТ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ» («Enciclopedia italiana di scienze, lettere ed arti») , «Итальяна» — Италиядаги энг йирик универсал энциклопедия. 1929—39 й. ларда 36 жилди Римда нашр этилган. Охирги жилди барча нашрнинг кўрсаткичи (мундарижаси)дан иборат. Охирги жилд, шунингдек, 1938 й. бо-силиб чиққан биринчи қўшма жилднинг (Appendice — 1) кўрсаткичларини ҳам қамраб олган. Кейинчалик 1948 (1938—48 й. лар қамраб олинган) ва 1961 й. ларда (1949—60 й. лар қамраб олинган) қўшимча икки жилдлиги нашр этилган. «Итальяна»нинг асосий қисми гуманитар йўналишда бўлиб, тарих, санъат, адабиёт, геогр., шахслар ҳақидаги маълумотлардан иборат. Қўшимча жилдларда асосий эътибор табиий фанларга, техникага каратилган.