ИТАЛИЯ БАНКИ

ИТАЛИЯ БАНКИ (Banca d’ltalia) – Италиянинг марказий давлат банки. 1893 й. да ташкил этилган. Мамлакат худудида 23 та идораси ва 97 та були-ми, Лондонда ваколатхонаси бор. 1926 й. гача Италия банки Неаполь банки ва Сицилия банки б-н ҳамкорликда банкнотлар эмиссиясини амалга оширган, 1926 й. дан банкнотлар чиқариш бўйича мо-нопол ҳуқуқга эга бўлган. 1936 й. дан «Банклар банки», яъни фақат банклар ва давлат молия интларини кредитлайди. Банк хузурида мамлакатдаги тижо-рат банклари фаолиятини назорат қиладиган кредитлар ва омонатлар бўйича Вазирликлараро қўмита ташкил этилган. Тижорат банклари 1947 й. дан бошлаб ўз резервларини депозитлар ёки давлат қимматли қоғозлари кўринишида Италия банкида саклашлари шарт эди. Бу депозитлар асосида Италия банки хазина векселлари чиқариб келган. 1998 й. 1 июндан Европа Марказий банки тизимига киради. 1999 й. дан евро муомалага кириши билан унинг барқарорлигини саклаш, Италия худудида пул сиёсатини тартибга солиш вазифаларини бажаради.