ИСТЕЪФО

ИСТЕЪФО — 1) офицерлар, генераллар, адмираллар, прапоршчик ва мичманларни ёши ўтганлиги, касаллиги ва ш. к. туфайли ҳарбий хизматдан бўшатиш (И. га чиқиш);

2) давлат ҳуқуқида — ҳукуматнинг, унинг бошлиғи ёки алоҳида вазирларнинг Истеъфоси, яъни ҳукуматга ишончсизлик билдирилиши ёхуд танбеҳ берилиши, ҳукуматдаги ички ихтилофлар туфайли уларнинг ўз ваколатларини зиммасидан соқит лиши (И. бериш).