ИСТБОРН

ИСТБОРН — Буюк Британиядаги шаҳар. Ламанш бўғози соҳилида. Шар-қий Суссекс графлигида. Аҳолиси 85 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Иш билан банд аҳолининг 3/5 қисми маиший хизмат кўрсатиш соҳасида меҳнат қилади. Денгиз бўйидаги курорт шаҳар. Иқлими нам ва илиқ. Қиши қисқа, юмшоқ, ёзи салқин; янв. нинг ўртача т-раси 5°, июлники 16°. Йилига ўртача 700 мм ёғин ёғади. Бадиий галерея бор. Туризм ривожланган. Турли конференциялар ўтказиладиган жой.