ИСТАҲР

ИСТАҲР — қад. Персеполнинг ўрта асрлардаги номи. Шаҳар харобасидан 5 км нарида жойлашган. Истаҳр араблар томонидан 2 марта (643, 649 й.) босиб олинган. Ўрта асрларда Истаҳр жоме масжиди атрофи устунлар билан ўраб олинган бўлиб, Мақдисийнпнг ёзишича, ҳар бир устуннинг тепасида сигир тасвири туширилган; масжид илгари оташпа-растларнинг ибодатхонаси бўлган. Истаҳр сосонийлар даврида Форс вилоятининг асосий шаҳрилигича қолган. И. Сомсом ад-давла даври (989—998) да амир Қу-тулмуш томонидан шунчалик талон-тарож этилганки, кейинчалик фақат қишлоқ сифатида тиклана олган холос. 12-а. бошида Истаҳрда атиги 100 та эркак қолган (Ибн алБалхий).